Испанияда йирик ёнғин юз берди
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар бор.

Испаниянинг Валенция шаҳридаги 14 қаватли турар-жой биносида йирик ёнғин содир бўлди.
Ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 20 киши бедарак йўқолди. Ҳозирда ёнғинни ўчириш ва қутқарув ишлари давом этмоқда.
Маълумот учун, бинода 138 та хонадон бўлиб, уларда 450 киши истиқомат қилади.
Маҳаллий ОАВда бу ёнғин шаҳар тарихидаги энг йирик ёнғин дея таърифланган. Расмийлар уч кунлик мотам эълон қилди.







