Тошкентда Orlando ёниб кетди
Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Бугун, 26 февраль куни Тошкентда Орландо русумли автомашина ёниб кетди. Бу ҳақда шаҳар ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Ҳолат соат 08:15 ларда Учтепа тумани КХАЙ кўчасида юз берган. 2004 йилда туғилган M.O. бошқарувидаги Орландо русумли автомашинанинг мотор қисмида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган. Ёнғин фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ўчирилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.







