Ўзбекистон

Фарғонада электрни талон-тарож қилганлар ушланди

Оқибатда давлатга 1 млрддан ортиқ зарар етказилган.

Фарғонада электрни талон-тарож қилганлар ушланди

 

Фарғона ва Қўқон шаҳарларида 1 млрд 329 млн сўмлик электр энергиясини талон-торож қилган ноқонуний майнерлар аниқланди.

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда “Ўзэнергоинспекция” билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

 

Жумладан, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1973 йилда туғилган шахс ўз қариндошининг яшаш хонадонида 10 та "Bitmain Antminer" русумли майнинг қурилмаларини электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, 2021-2024 йиллар давомида майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиши натижасида, давлат манфаатларига 638 млн. 274 минг сўм миқдорида зарар етказган.

 

Фарғона шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган шахснинг хонадонида 11 дона, қуввати 14,85 киловатт бўлган "Antminer" русумли майнинг қурилмалари яширин равишда электр тармоғига уланиб, 320 млн 118 минг сўмлик электр энергияси талон-торож қилинган.

 

Бошқа ҳолатда эса Фарғона шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқарога тегишли хонадон кўздан кечирилганда 6 дона, қуввати 12,4 киловатт бўлган "Antminer" русумли майнинг қурилмалари электр тармоғига ноқонуний уланиб, электр таъминоти корхонасига 293 млн 284 минг сўмлик зарар етказилган.

 

Яна бир ҳолатда Фарғона шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган шахс ўзининг онасига тегишли хонадонда криптовалюта ишлаб чиқариш фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланиб, "Antminer" русумли 3 дона майнинг қурилмаларидан фойдаланиши натижасида, электр энергияси бўйича давлат манфаатларига 77 млн. 585 минг сўм миқдорида зарар етказган.

 

Аниқланган ушбу ҳолатларда давлатга етказилган зарар жами 1 млрд 329 млн 261 минг сўмни ташкил этади.

 

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Фарғонада электрни талон-тарож қилганлар ушланди | Zamon.uz