Ўзбекистон

Абдулла Арипов Хитойга ташриф буюрди

Учрашувда маданий-гуманитар ҳамкорликдаги лойиҳаларни янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Абдулла Арипов Хитойга ташриф буюрди

 

29 февраль 1 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегацияси Хитой Халқ Республикасининг Қашғар шаҳрига ташриф буюрди.

 

Бугун, 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй билан икки томонлама учрашув ўтказди.

 

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстона ҳамда кўп қиррали шериклик муносабатлари юқори даражада ривожланиб бораётгани, бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин ўртасидаги яқин, самимий ва биродарлик ришталари муҳим аҳамият касб этаётгани алоҳида таъкидланди.

 

Жорий йилнинг январь ойида Пекин шаҳрида бўлиб ўтган Олий даражадаги учрашув икки томонлама муносабатларнинг янги даврини бошлаб берди.

 

Давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилди.

 

Шунингдек, мазкур ташриф давомида ўтказилган тадбирлар, давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш учун катта замин яратди.

 

Умумий ҳисобда 52 млрд доллардан ортиқ инвестиция келишувларига эришилгани юқоридаги фикрларимиз тасдиғидир.

 

Ўтган 2023 йилда Ўзбекистон-Хитой ўртасида савдо кўрсатгичлари рекорд даражага – қарийб 14 миллиард долларга етди.

 

Яқин келажакда ушбу кўрсаткични 20 миллиард долларга етказиш учун ҳали ишга солинмаган жуда кўп имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

 

Ўзаро савдо-иқтисодий алмашинувларни ривожлантиришда Шинжон-Уйғур автоном райони муҳим боғловчи «дарвоза» вазифасини бажаради.

 

Учрашувда Олий даражада эришилган келишувлар ижросини таъминлаш, замонавий технология, ускуналарни импорт қилиш ҳамда тўқимачилик, мис, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги ва бошқа турдаги маҳсулотларни экспорт қилиш, транспорт-логистика, энергетика, маданий-гуманитар ҳамкорликдаги лойиҳаларни янада фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Абдулла Арипов Хитойга ташриф буюрди | Zamon.uz