Британияда Чарлз III нинг ўлимига тайёргарлик бошланди
Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзмоқда.

Буюк Британия ҳукумати қирол Чарлз III нинг ўлимига тайёргарлик кўришни бошлади.
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, монарх вафот этган тақдирда қиролликда “Менаи кўприги” кодли операция ўтказилади. Режада унинг ўлими ҳақида жамоатчиликка қандай хабар берилиши, қирол вафотидан кейин ўн кун ичида нима содир бўлиши ва унинг тобути қаерга олиб кетилиши ҳақида батафсил маълумотлар мавжуд.
Маълумот учун, “Менаи кўприги” Британия монархи вафоти учун нишлаб чиқилган биринчи режа эмас. Бундан олдин Қиролича Елизавета II вафот этганда ҳам “Лондон кўприги” операцияси ташкил этилганди.
Эслатиб ўтамиз, Февраль ойи бошида Букингем саройи қирол саратон касаллигига чалинганини расман эълон қилган. Шундан сўнг Чарлз III даволанишни бошлаган ва оммавий тадбирларда иштирок этишни тўхтатганди.







