Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси ўзгарди
Ушбу лавозимга Ойбек Шахавдинов тайинланди.

Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА ахборот агентлиги хабар берди.
Бундан олдин у Ташқи ишлар вазирлигининг Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
O. Шахавдинов Ўзбекистоннинг қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган Венгриядаги биринчи элчиси саналади.







