Франция ҳарбийлари урушга тайёргарлик кўрмоқда
Улар Париждан каттароқ лагерда машғулот олиб бормоқда.

Франция қўшинлари Eвропада шиддатли урушга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда полковник Аксел Денис хабар берди.
Унинг маълум қилишича, Француз ҳарбийлари майдони Париж шаҳридан каттароқ бўлган лагерда машғулот ўтказмоқда.
Офицер потенциал душманлар номини ошкор этмаган, аммо машғулотнинг кўламидан бу Россия каби қудратли рақибга қарши курашиш учун армияни тайёрлашга қаратилганлигини билиш мумкин.







