7 ёшли “чақалоқ”, болалар рўйхатида расми бор эркак, сурати бору сийрати йўқ болалар...

Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати раҳбарининг маълум қилишича, боғчага келмаган болалар давоматини турли усуллар орқали сохталаштиришга уринаётган “ишбилармон” тадбиркорлар кирдикорлари фош этилмоқда.

7 ёшли “чақалоқ”, болалар рўйхатида расми бор эркак, сурати бору сийрати йўқ болалар...

Мамлакатимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратилган. Қабул қилинаётган қонун ҳужжатларида уларнинг ҳуқуқлари кафолатланиб, имтиёзлар, енгилликлар тақдим этиб борилмоқда. Берилган имкониятлардан самарали фойдаланиб фаолиятини кенгайтираётган, янги иш ўринлари яратаётган тадбиркорларнинг сони кундан кунга кўпаймоқда.

 

Республикамизда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (боғча) фаолият юритиб келаётгани ва уларни қўллаб-қувватлаш учун давлатимиз томонидан субсидиялар ажратилаётгани тўғрисида кўпчилик билади ёки эшитган.

 

Албатта, бунинг натижасида охирги йиллар давомида нодавлат мактабгача таълим сектори кескин ошди, болалар қамрови 27 фоиздан бугунги 74 фоизгача кўтарилди, минглаб иш ўринлар яратилди.

 

Бироқ, халқимиз “гуруч курмаксиз бўлмайди” деб айтганидек, бундай кенг имкониятлардан фойдаланиб, айрим тадбиркорлар ўзининг фойдасини ноқонуний ошириш мақсадида сохтакорлик ҳаракатларни амалга оширмоқда.

 

Хўш, булар қандай сохтакорлик билан шуғулланяпти?

 

Гап шундаки, 2022 йилнинг 1 сентябрдан бошлаб мактабгача таълим соҳасида инсон омилисиз, автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилиб, у орқали тарбияланувчиларнинг давомати ҳар куни электрон қайд этилмоқда ва шу маълумотлар асосида субсидиялар автоматик ҳисоб-китоб қилиниб, тўланиб келинмоқда.

 

Бунда, айрим “ишбилармон” тадбиркорлар эса бола манфаатидан ўз манфаатини устун қўйиб, жажжи гўдаклар ҳисобига бойишни мақсад қилиб, болаларнинг боғчага келмаганда, уларнинг давоматини турли усуллар орқали сохталаштиришга уринмоқда.

 

Бу усулларга эътибор берсангиз, одамзоднинг фантазияси нақадар чексизлигига ҳайратда қоласиз.

 

1-ҳолат: боғчага келмаган битта болани ўрнига бошқа болани расмини ахборот тизимига киритиб, давоматни қайд этиш

 

Сирдарё вилояти Боёвут тумани якка тартибдаги тадбиркор У.М. томонидан очилган оилавий боғчадаги 2020 йилда туғилган тарбияланувчи Ю.М. (қиз бола)

  

Кўриш мумкинки, ахборот тизимида қиз боланинг ФИОси кўрсатилган бўлиб, ҳақиқатда ўғил боланинг фотосурати киритилган ва давомат қилинган.

 

Сирдарё вилояти Боёвут тумани якка тартибдаги тадбиркор О.Б. томонидан очилган оилавий боғчадаги 2017 йилда туғилган тарбияланувчи О.Ҳ.

 

Ахборот тизимида 2017 йилда туғилган (6-7 ёшли) боланинг ФИОси кўрсатилган бўлиб, 3 ёшга тўлмаган гўдакнинг фотосурати киритилган ва давомат қилинган.

 

2-ҳолат: боғчага келмаган битта болани ўрнига ёши катта одамни давоматни қайд этиш.

 

Сурхондарё вилояти Узун тумани якка тартибдаги тадбиркор С.Т. томонидан очилган оилавий боғчадаги 2019 йилда туғилган тарбияланувчи Г.Қ. (қиз бола)

   

Сурхондарё вилояти Узун тумани якка тартибдаги тадбиркор Н.М. томонидан очилган оилавий боғчадаги 2019 йилда туғилган тарбияланувчи З.Ш.

  

Ахборот тизимида 4-5 яшар болаларнинг ФИОси кўрсатилган бўлиб, ҳақиқатда унинг ўрнига ёши катта эркакларнинг фотосурати киритилган ва давомат қилинган.

 

3-ҳолат: боғчага келмаган болани унинг фотосурати орқали (қоғозда ёки смартфонда ва компьютерда) давоматни қайд этиш.

 

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани якка тартибдаги тадбиркор Х.А. томонидан очилган оилавий боғчадаги 2019 йилда туғилган тарбияланувчи Н.М.

 

 

Қашқадарё вилояти Китоб тумани якка тартибдаги тадбиркор Ю.Ш. томонидан очилган оилавий боғчадаги 2020 йилда туғилган тарбияланувчи Б.Ф.

  

Мисолларда: 4-5 яшар болалар боғча келмаган кунда, уларнинг қоғоздаги ва смартфондаги фотосурати орқали (ҳақиқатга боғчага келган боланинг юзи олдига фотосурат қўйилиб) давомат қилишга уринган.

 

4-ҳолат: боғчага келмаган боланинг фотосуратини қоғозда қирқиб олиб, давоматни қайд этиш.

 

Сурхондарё вилояти Денов тумани якка тартибдаги тадбиркор Х.Ш. томонидан очилган оилавий боғчадаги 2019 йилда туғилган тарбияланувчи З.И.

 

Самарқанд вилояти Ургут тумани якка тартибдаги тадбиркор И.Р. томонидан очилган оилавий боғчадаги 2019 йилда туғилган тарбияланувчи М.У.

    

Бола боғча келмаган кунда, унинг қоғоздаги фотосурати орқали давомат қилишга уринган.

 

5-ҳолат: давлат боғчаси тарбияланувчиларини автомашинада нодавлат боғчага олиб бориб, шу боғчада давоматдан ўтказиш.

 

Наманган вилояти Поп тумани якка тартибдаги тадбиркорлар Ғ.Г. ва Ю.У томонидан очилган оилавий боғчадаги давомат қайд этилиши

 

Текширув Наманган вилояти Поп туманидаги давлат боғчаси тарбияланувчилари якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли оилавий боғчаларга Дамас автомашинасида олиб борилиб, давоматдан ўтказилган.

 

6-ҳолат: давлат боғчаси тарбияланувчисини, ушбу давлат боғчасида туриб, нодавлат боғчанинг номидан давоматни қайд этиш.

 

Жиззах вилояти Пахтакор туманида якка тартибдаги тадбиркорлар Т.Ш. ва Б.Ш. томонидан очилган оилавий боғчадаги давомат қайд этилиши

  

Мисолда: Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги давлат боғчаси тарбияланувчилари якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли оилавий боғчалар ҳисобига давоматдан ўтказилган.

 

7-ҳолат: битта болани бир нечта болалар ўрнига давоматни қайд этиш.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри якка тартибдаги тадбиркор Й.Р. томонидан очилган оилавий боғчадаги 2019 йилда туғилган тарбияланувчи Т.Б.

  

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри якка тартибдаги тадбиркор Т.Б. томонидан очилган оилавий боғчадаги 2020 йилда туғилган тарбияланувчи Н.А.

 

Иккита тадбиркорга тегишли оилавий боғчаларда битта болани иккита тарбияланувчи (ФИОси бошқа) ўрнига давомати қайд этилган.

 

Республикамизда 25 минг атрофида нодавлат боғчалар фаолият юритиб келмоқда. Уларнинг давомат маълумотлари ахборот тизимидаги сунъий интеллект ёрдамида доимий таҳлил қилиниб, бир мингтадан ортиқ боғчалар юқорида кўрсатилган ноқонуний усуллардан фойдаланиб, давомат қилганлиги Мактабгача таълим агентлиги томонидан аниқланган.

 

Ушбу аниқланган ҳолатлар тегишли тартибда расмийлаштирилди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, ушбу боғчаларга субсидия тўловлари уч ойга тўхтатилди. Шунингдек, ушбу тадбиркорларга нисбатан қонуний чора кўриш учун маълумотлар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиб келинмоқда.

 

Биз тўғри ишлаётган, иш ўрни яратаётган, илғор инновацион таълим технологияларни жорий қилиб, тарбияланувчиларга таълим-тарбия бераётган ҳалол тадбиркорларни қўллаб-қувватлаймиз. Ҳалоллик йўли билан олинган даромад албатта хайрли бўлади.

 

Фурсатдан фойдаланиб, мактабгача таълим соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларга ноқонуний усулларни қўллаб, сохта давомат юритмаслигингизни такроран сўраймиз.

 

Маълумотларнинг сохталиги, албатта, фош бўлиши ва жазо муқаррарлигини унутманг!

 

custom img

Қозоғистонда ЙТҲга учраган 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Латвияда инсультни бошдан кечирган ва Россияда қийин аҳволга тушиб қолган фуқаролар ҳам ватанга қайтарилди.

custom img

Трамп Эрон АҚШ ҳарбий вертолётини уриб туширганини маълум қилди

АҚШ Президенти ушбу ҳодиса жавобсиз қолдирилмаслигини билдирди.

custom img

Ўзбекистонда беш йил ичида олтин захираси яна 879 тоннага оширилади

Кумуш захирасини 510 тоннага, мис захирасини эса 676 минг тоннага кўпайтириш режалаштирилган.

custom img

Ўзбекистонда 2030 йилгача геология ва тоғ-конь саноатига 30 млрд доллардан ортиқ инвестиция жалб этилади

Инвесторларни жалб этиш учун Геологик маълумотлар миллий базасини яратиш таклиф этилди.

custom img

Ўзбекистонда терроризмни молиялаштиришда айбланиб, 8 киши қамалди

Улар юборган пуллар Фаластиндаги жабр кўрганларга эмас, Суриядаги террористик гуруҳлар эҳтиёжи учун сарфлангани аниқланган.

custom img

АҚШ Жаҳон чемпионати ҳакамини мамлакатга киритмади

У Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарадиган илк сомалилик ҳакам бўлиши кутилаётганди.

custom img

Сергелида каналда оқиб кетаётган икки қизалоқни темирйўл ходими қутқариб қолди

Ходимга “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти томонидан ташаккурнома, эсдалик совғаси ҳамда пул мукофоти топширилди.

custom img

Навоийда Tico ва юк машинаси тўқнашиб, бир киши ҳалок бўлди

Tico ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан чиқиб келиб, асосий йўлдаги транспорт воситасига йўл бермагани оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"