Ўзбекистон

21 апрель куни Тошкентда халқаро марафон ўтказилади

Унда 32 та давлатдан иштирокчилар қатнашади.

21 апрель куни Тошкентда халқаро марафон ўтказилади

 

Тошкент 32 та давлатнинг профессионал спортчилари ва ҳаваскор югурувчилар иштирокида ўтказиладиган BYD Тoшкент халқаро марафонига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

 

Жорий йилнинг 21 апрель куни ташкил этиладиган мазкур анъанавий баҳорги 6- BYD Тошкент халқаро марафони 6 мингга яқин югурувчини қабул қилади.

 

Бугунгача 2 мингдан ортиқ иштирокчи Тошкент марафонида қатнашиш учун ўз аризаларини топширди.

 

Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ташаббуси билан марафонда иштирок этиш учун яқин ва узоқ хориждан етакчи спортчилар таклиф этилди.

 

Тошкент марафони қисқа фурсатда юқори ташкилотчилик туфайли World Athletics Label мақомига эга бўлди. Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциациясининг (World Athletics) расмий мусобақалар тақвимидан жой олди. Халқаро марафонлар ассоциацияси (AIMS) томонидан сертификатланди.

 

Шу кунларда бошланишига бир ой атрофида вақт қолган марафон иштирокчиларини рўйхатга олиш Perfend.com онлайн платформаси орқали давом этмоқда.

 

Мусобақа дастури классик 42 км марафон, 21 км ярим марафон, шунингдек, 3 ва 10 км масофаларни ўз ичига олади.  

 

Марафоннинг шиддатли баҳслари бошланишидан бир кун олдин, яъни, 20 апрель куни болалар учун Kids Run югуриш мусобақаси ва бошқа ёш гуруҳлари учун оммавий югуришга асосланган байрам тадбирлари ўтказилади.  

 

Халқаро марафонлар ассоциацияси низомида белгиланган талаблар асосида марафонда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бадали қуйидаги қийматларда белгиланган.

 

– Kids Run (1 км.) ва шимолий юриш (3 км.) – 150 минг сўм;

– 3 км. – 150 минг сўм;

– 10 км. – 190 минг сўм;

– Ярим марафон (21 км.) – 250 минг сўм;

– Марафон (42 км.) – 350 минг сўм.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.