Бозорда сохта Миллий гвардия ходими ушланди
Ҳозирда у ИИБ ходимларига топширилган.

Тошкентдаги “Эски Жува” бозорида жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга жалб қилиниб, хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ходимлари томонидан яна бир сохта ходим қўлга олинди.
Кеча, 17 март куни соат 13:05 ларда “Эски Жува” бозори ҳудудида хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ходимларининг сергаклиги туфайли ушбу бозорда Миллий гвардиянинг дала кийимида юрган нотаниш шахс қўлга олинди.
Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида ўзини Миллий гвардия ходимиман деб юрган ушбу шахс аслида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи 27 ёшли фуқаро М.А. эканлиги, шунингдек Тошкент шаҳар 1-сонли руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда туриши аниқланган.
Ушбу фуқаро Шайхонтоҳур тумани ИИБ масъул ходимларига топширилиб, сохта гувоҳнома ва ҳарбий кийим-кечаклари олиб қўйилган.







