Ўзбекистон

“Экспорт 2 миллиард доллардан ошмаган”

Президент инвестиция ва экспорт соҳасидаги муаммоларни айтди.

“Экспорт 2 миллиард доллардан ошмаган”

Президент қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоқларида инвестициялар ва экспортни кўпайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.

 

Давлат раҳбари бундан буён йиғилишлар ҳар бир соҳа корхоналари вакиллари билан учрашув тарзида, уларни қийнаётган масалаларга ечимлари билан ўтказилишини таъкидлади.

 

Ўтган йили 23 миллион тонна мева-сабзавот етиштирилди, озиқ-овқат саноатида 86 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Ҳисоб-китобга кўра, бунча маҳсулотни ўзидан 5 миллиард долларлик экспорт қилса бўлади.

 

Лекин иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги комплекслари мутасаддилари ва ҳокимлар ишни тўғри ташкил қила олмагани, экспортчилар муаммосини ҳал қилмагани учун экспорт 2 миллиард доллардан ошмагани қайд этилди.

 

Йиғилишга, шунингдек, энг фаол 100 дан зиёд экспортчи-тадбиркорлар ва логистика корхоналари вакиллари таклиф қилинган.

 

Президент топшириғига мувофиқ, уларнинг муаммолари ва таклифлари ўрганилди.

 

Давлат раҳбари йиғилганларга “соҳа учун яна қандай шароит керак, жорий йилда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат экспортини 3,5 миллиард долларга етказиш учун нималар зарур” деган саволларга биргаликда жавоб топишни таклиф қилди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.