Олий таълимда қизлар кўпми ёки йигитлар?
Бу бўйича рақамлар очиқланди.

Ҳозирда Ўзбекистон ОТМларнинг бакалавр босқичида жами 1 млн 314 минг 411 нафар, магистратурада эса 24 минг 266 нафар талаба таҳсил оляпти.
Иккала таълим босқичида ҳам қизлар сон жиҳатдан кўп —бакалаврда 50,48%, магистратурада 60,05%.
Шунингдек, 30 ёшдан кичик талабалар сони 1 млн 153 минг 666 нафар, 30 ёшдан катта талабалар эса 188 минг 670 нафарни ташкил қилмоқда.







