Cаломатлик

ЎРВИ хавфини камайтириш усули топилди

Америкалик олимлар бу бўйича тадқиқот ўтказди.

ЎРВИ хавфини камайтириш усули топилди

Мавсумий хасталиклар, хусусан, грипп, ЎРВИ авж олган паллаларда хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш тавсия этилади. Бу — вируслар кўпайишига қарши синовдан ўтган самарали усул.

 

Аммо ҳар ишда бўлгани сингари ушбу профилактик чорани қўллашда ҳам меъёр муҳим. Яъни ёпиқ бино ва иншоотлар, яшаш хоналари ҳамда иш кабинетлари керагидан ортиқ шамоллатилса, ҳаво намлиги камайиб, респиратор вируслар тарқалиши осонлашиши аниқланди.

 

АҚШнинг "PNAS" етакчи илмий журналида эълон қилинган тадқиқот натижалари айни шу масалага бағишланди.

 

Муаллифлар хулосасига кўра, водород пероксиди сув микротомчиларида мустақил равишда пайдо бўла олади. Ушбу модда нафас олиш, аксириш, йўталиш чоғида беморлардан ҳавога ажраладиган суюқлик таркибидаги вирусни йўқ қилиш хусусиятига эга.

 

Тадқиқот давомида ҳаво намлиги 15 фоиздан 50 фоизгача бўлган ёпиқ муҳитда водород пероксиди концентрацияси 3,5 баравар ошиши қайд этилди. 50-95 фоиз оралиғидаги кўрсаткичда эса бу модда деярли доимий мавжуд бўлади.

 

Олимлар мазкур хулосани яна бир эслатма билан бойитди: намлик даражаси паст бўлганда, вирус қуруқ ҳолатда ҳавода узоқ вақт сақланади. Бу эса унинг беморларга юқиш хавфини оширади.

 

Шу боис уй ичидаги нисбий намлик даражаси 40 фоиздан 60 фоизгача бўлишини таъминлаш вируслардан ҳимояланишнинг самарали усули сифатида тавсия этилади.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

ЎРВИ хавфини камайтириш усули топилди | Zamon.uz