Логопед Дилором Жабборовага жиноий иш очилди
Ҳозирда тергов ўтказилмоқда.

Аввалроқ логопед Дилором Жабборованинг дудуқланган болани сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани акс этган видео тарқалганди. Тегишли ташкилотлар томонидан бу усул «илмий асосланмаган ва педагогика қоидаларига зид» деб топилди. Шунингдек, у алдаш ва одамлар ишончини суиистеъмол қилишда айбланиб, фирибгарлик бўйича жиноий иш очилди.
Ҳозирда Юнусобод тумани ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Дилором Жабборованинг Instagram саҳифасида 538 минг обуначиси бор, YouTube'да эса уни 25 мингдан, Telegram'да 8 мингдан ортиқ киши кузатади.







