Қумқўрғонда аҳоли уйларини сув босди
Фуқаролар сел сабаб қариндошларининикига кўчирилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлигига кўра, кеча тунда Қумқўрғон тумани Азларсой ва Элобод маҳалласидаги жами 100 дан ортиқ аҳоли яшаш хонадонларини сув босган. 360 дан ортиқ аҳоли хавфсиз ҳудудлардаги қариндошлариникига вақтинча кўчирилган.
Ҳудуддан кесиб ўтувчи темир йўлнинг 400 метр қисмини сел сувлари ювиб ўтган.
Ҳар иккала ҳолатда ҳам табиий офатдан жабрланганлар йўқ. Хизматлар юзага келган талафотларни бартараф этиш, аҳолига ёрдам кўрсатиш ишларини амалга оширмоқда.







