Тошкентда метролар кечикмоқда
Расмийлар тармоқда тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда "Метрополитеннинг Чилонзор йўналишида поездлар ҳаракати кечикмоқда" мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.
Расмий хабарга кўра, Тошкент метрополитенининг Сергели участкасида метро йўлининг устки қисмида метал конструкция ўрнатиш ишлари бўлиб ўтмоқда. Шу боисдан ҳам йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлиги таъминлаш мақсадида ушбу участкадаги поездлар ҳаракати соат 23:00 дан 00:00 га қадар бир томонлама (челнок) ташкил этилмоқда.
"Келтирилган ноқулайлик юзасидан йўловчилардан узр сўраймиз", дейилади муносабатда.







