Ўзбекистон

Марғилонда дарахт кесган фуқаро салкам 50 млн жаримага тортилди

Унга, шунингдек, 100 туп кўчат экиш мажбурияти юклатилган.

Марғилонда дарахт кесган фуқаро салкам 50 млн жаримага тортилди

Марғилон шаҳар болалар шифохонаси ҳудудида дарахтлар дарахт кесган фуқаро жавобгарликка тортилди.

 

Маълум бўлишича, шифохона ҳудудида техник ходим М.И. томонидан бир туп ўрмон фондига кирмайдиган кўп йиллик сасна дарахти ҳеч қандай рухсатномасиз кесилган. 

 

Ходимга 18 март куни шаҳар экология бўлими давлат инспекторлари томонидан дарахтларни кесмаслик тўғрисида огоҳлантириш хати берилган. Аммо ходим бунга амал қилмаган.  

 

Дарахт кесилиши натижасида табиатга 36 миллион 500 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. Шунингдек, ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 25 баравари — 8 миллион 500 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. М.И. қилмиши учун жами 45 миллион сўм тўлайдиган бўлди.

 

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 августдаги "Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 464-сон қарорига асосан ҳуқуқбузарга 100 туп дарахт кўчатини компенсация тарзида экиш ҳамда уларни камида 3 йил парвариш қилиш мажбурияти юклатилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Марғилонда дарахт кесган фуқаро салкам 50 млн жаримага тортилди | Zamon.uz