Ўзбекистон

Қўқонда бир машина ноқонуний дорилар тўхтатиб қолинди

Улар Тошкентга сотиш мақсадида олиб кетилаётган бўлган.

Қўқонда бир машина ноқонуний дорилар тўхтатиб қолинди

Қўқон шаҳрида яшовчи шахс чет элда ишлаб чиқарилган жуда кўп миқдордаги дори воситаларини сотиш мақсадида Тошкентга олиб кетаётган вақтда қўлга тушди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов маълум қилди.

 

Қайд этилишича, қўқонлик А.А. таниши Ф.М.дан чет элда ишлаб чиқарилган жуда кўп миқдордаги тиббий дори воситаларини олиб, ўз хонадонида сақлаб келган.

 

ДХХ ва Фарғона вилояти божхонаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда М.Ж.нинг бошқарувидаги юк автомашинаси Данғара тумани Чағали қишлоғи ҳудудидан ўтган “Қўқон–Тошкент” автомобил йўли бўйлаб пойтахт томон кетаётган вақтда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

 

Мазкур юк автомашинасида А.А.га тегишли, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 10 минг дона “Метрогил 100 мл” номли дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди. Шундан сўнг тадбир давомида унинг уйида сақланаётган хорижда ишлаб чиқарилаётган дорилар фош этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

 

Далилий ашё сифатида олинган 23 турдаги дори воситалари давлат реестрида рўйхатга олинмаганлиги, мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги ҳамда сақлаш шароитига амал қилинмаганлиги маълум бўлди. Шунингдек, дориларни мамлакат ҳудудида сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланганлиги бўйича хулоса берилган.

 

Жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди томонидан А.А. 6 йилу 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилиб, суд залидан қамоққа олинди.

custom img

Ўзбекистонда ботаника боғларига ташрифлар сони 3,8 баробарга ошди

2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 3 та ботаника боғи фаолият юритмоқда.

custom img

Ўзбекистонлик боксчи АҚШда ҳибсга олиниб, депортация қилинди

Боксчининг сўзларига кўра, у қамоқхонада 45 кун сақланган.

custom img

Тошкентда “закладка” усулида наркотик тарқатган шахслар ушланди

Тезкор тадбирлар давомида 3 килограммдан ортиқ наркотик моддалар аниқланган.

custom img

2026 йил июль ойи Ўзбекистонда рекорд даражадаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди

Ҳаво ҳарорати меъёрдан 1,3–2,8°C юқори бўлиб, айрим ҳудудларда ҳарорат 50°C гача кўтарилган.

custom img

Актёр ва режиссёр Абдуманнон Убайдуллаев вафот этди

У вафотига қадар Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати” кафедрасида талаба ёшларга таълим бериб келган.

custom img

Wildberries компанияси Россияни тарк этиб, Ўзбекистонда ўз омборларини очадими?

Компания тармоқларда тарқалган хабарларни рад этди ва Wildberries матбуот хизмати Zamon.uz саволларига жавоб берди.

custom img

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қошида Блогерлар ижодий кенгаши ташкил этилди

Кенгаш блогерларнинг касбий ривожланиши, медиа саводхонлигини ошириш ва ёш контент яратувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилади.

custom img

Туркиялик олимнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби нашр этилди

Кемал Явуз Атаманнинг 1991 йилдан буён Ўзбекистондаги кузатувлари ва тадқиқотлари жамланган “Мен таниган Ўзбекистон” асари ўзбек ва турк тилларида тақдим этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"