Ўзбекистон

Террорчилар сафига қўшилган жиззахлик йигит қамалди

У Суриядан Туркияга борганда қўлга тушган.

Террорчилар сафига қўшилган жиззахлик йигит қамалди

Жиззах вилоятида яшовчи Д.Раимов 2023 йилда «инстаграм» ижтимоий тармоғидан фойдаланиб, фаолияти тақиқланган “Тавҳид ва Жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилоти тарафдорларининг ғоявий таъсирига тушиб қолган.

 

У мазкур ташкилотнинг Сурия Араб Республикасидаги тарафдорлари сафига бориб қўшилган ва террорчилик ташкилотида турли ғоявий ва ҳарбий тайёргарликдан ўтаётиб, Сурия давлати армияси томонидан амалга оширилган ҳарбий амалиёт натижасида жиддий жароҳат олган.

 

2023 йил 27 ноябрь куни эса Д.Раимовнинг соғлиғи ёмонлашиб, “Тавҳид ва Жиҳод” ташкилоти аъзолари кўмаги билан Суриядан Туркияга даволаниш мақсадида ўтган ва айнан шу вақтда Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органи ходимлари томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинган.

 

ЖИБ Янгиобод туман судида мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, Д.Раимовга нисбатан тегишли моддаларга асосан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.