Ўзбекистон

Тошкентда 20 ёшли йигит лезвия билан қорнини кесиб ташлади

Ҳолат Чилонзор тумани ИИБ ҳовлисида юз берган.

Тошкентда 20 ёшли йигит лезвия билан қорнини кесиб ташлади

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида бир фуқаро ўзига-ўзи тан жароҳати етказганлиги акс этган видео тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ расмий муносабат билдирилди.

 

Қайд этилишича, 25 март кечаси Чилонзор туманида бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашиб жамоат тартибини бузганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига зудлик билан етиб борган туман ИИО ФМБ ходимлари 7 нафар фуқарони тинчлантириб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш учун яқин орадаги ИИБга бораётган вақтида ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабини бажармасдан, уларга фаол қаршилик кўрсатган. Ушбу фуқароларнинг айримлари номаълум моддадан мастлик ҳолатида бўлган.

 

Ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ("Майда безорилик"), 194-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

26 март куни ушбу фуқароларни судга олиб бориш учун чақиртирилган вақтда Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳовлисида муқаддам Жиноят кодексининг 277-моддаси билан икки маротаба судланган, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир нечта моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилган 20 ёшли Ш. А. жавобгарликдан қутулиш мақсадида намойишкорона кўйлагини ечиб оғзида бўлган писка (лезвия) бўлаги билан қорин ва қўл қисмини енгил кесиб ўзига ўзи тан жароҳати етказган. ИИО ходимлари томонидан тезкорлик билан кўрилган чоралар натижасида фуқародан лезвия олиб қўйилиб, оғир оқибатларнинг олди олинган.

 

Ш. А. га зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилиб, тиббиёт муассасасига олиб борилган. Унга тиббиёт ходимлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг Ш. А. шу куннинг ўзида уйига кетган. Тиббий маълумотга кўра Ш. А. га "Қорин олд деворининг кесилган жароҳатлари, чап қўл билак соҳаси кесилган жароҳати” ташхиси қўйилган.

 

Фуқаро Ш. А. ўзига ўзи тан жароҳати етказганлиги ҳолати туман прокуратураси томонидан ўрганилмоқда. 

custom img

“Бунёдкор” стадиони атрофи мухлислар ва масъул ходимлар билан тозаланди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026'га тантанали кузатилгач, стадион атрофидаги белгиланмаган жойга ташлаб кетилган чиқиндилар йиғилди.

custom img

25 май куни давлат ташкилотлари ва идоралари ходимларига хизмат автомашиналаридан фойдаланиш тақиқланади

25 май куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади. Белгиланган талабларга амал қилмаган ходимлар жавобгарликка тортилади.

custom img

Оқ уй яқинида отишма содир бўлди

Ҳужумни содир этган шахс Махфий хизмат ходимлари томонидан отиб ташланган.

custom img

Наманганда гуллар билан безатилган 300 дан ортиқ автомобиль шаҳар бўйлаб ҳаракатланди

Zamon.uz мухбири Наманганда ўтказилаётган 65-халқаро Гуллар фестивалидан фоторепортаж тайёрлади.

custom img

Тошкентда Тesla'ни  214 км тезликда бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди

Ҳайдовчи ўз мурожаатида юқори тезликда ҳаракатлангани учун пушаймон эканини айтган.

custom img

Наманганда Медиа ҳафталик якунланди

Ҳафталик давомида сунъий интеллект, фактчекинг ва замонавий коммуникациялар мавзуларида муҳокамалар ўтказилди.

custom img

Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби билан учрашди

Учрашувда америкалик ҳамкорлар билан савдо алоқаларини кенгайтириш ва янги инвестицияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Наманган Гиннес рекордлар китобига киритилди

Бу ютуқ вилоятнинг ободонлаштириш, экология ва туризм соҳаларидаги салоҳиятини яна бир бор намоён этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"