Санкт-Петербург хорижликларни чиқариб юбормоқда
Бу бўйича салкам 500 кишига нисбатан қарор чиққан.

Крокусдаги терактдан кейин Санкт-Петербург судлари 466 кишини иммиграция қонунчилигини бузганликлари учун мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди. Ҳуқуқ ҳимоячилари оммавий рейдлар ва муҳожирларнинг депортациялари ҳақида хабар беришди.
Маълумотларга кўра, 418 киши Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жўнатилади ва кейин “мажбурий равишда чиқариб юборилади”. Улар иммиграция қонунчилигини бузганликлари учун ҳам жаримага тортилади. Қарор кучга кирган кундан бошлаб беш кун ичида яна 48 киши жарима тўлаши ва Россия Федерациясини мустақил равишда тарк этиши керак.
Умуман олганда, 25 мартдан 29 мартгача Санкт-Петербург туман судларига миграция қонунчилигининг маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари бўйича 584 та материал келиб тушди. Судлар томонидан 584 та ишнинг 515 таси кўриб чиқилган.







