Доллар курси яна ошди
МБ валюталарнинг янги қийматини белгилади.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 16,95 сўмга кўтарилди ва 12 645,00 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 22,07 сўмга ошиб, 13 638,90 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,57 сўмга юқорилаб, 136,99 сўмни ташкил этди.







