Тошкентда иссиқ сув нархи ошди
Янги тариф 2 апрелдан кучга кирди.

2024 йил 2 апрелдан аҳолига иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун тарифлар 15 фоизга кўтарилди. Бу ҳақида “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ маълум қилди.
Қайд этилишича, иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун янги тарифлар иситиш мавсуми тугаган кундан бир кун ўтиб, яъни 27 мартдан эмас, Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига асосан 2 апрелдан кучга киради.
Агар 27 мартдан 2 апрелгача иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун тўловлар оширилган ставкаларда амалга оширилган бўлса, тўланган ошиқча сумма аванс сифатида ҳисобга олинади.







