Жаҳон

Титаникка тегишли яна бир буюм сотувга қўйилди

Мутахассислар унинг ҳақиқийлигини исботлаш учун етти йил давомида тадқиқот олиб боришди.

Титаникка тегишли яна бир буюм сотувга қўйилди

Чўкиб кетган Титаник кемасидаги оркестр раҳбарига тегишли скрипка корпуси Буюк Британияда ким ошди савдосида сотилади. Тахминий нархи 100-120 минг фунт стерлинг ёки 126-151 минг долларни ташкил қилади.

 

Скрипка солинган чарм қути Титаник чўкиб кетганидан бир неча кун ўтиб топилганди. У марҳумнинг келини Мария Робинсонга берилган. Кейинчалик аёл скрипкани Нажот армиясининг Британия бўлимига совға қилди.

 

40 йилларда Нажот армияси аъзоларидан бири буюмни ўз шогирдига корпусдан алоҳида берди. Шундан сўнг, скрипка деярли юз йил давомида йўқолган деб ҳисобланган. У фақат 2006 йилда яна топилган. Шу билан бирга, мутахассислар унинг ҳақиқийлигини исботлаш учун етти йил давомида тадқиқот олиб боришди. 2013 йилда корпус деярли 1,5 миллион долларга тушди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Титаникка тегишли яна бир буюм сотувга қўйилди | Zamon.uz