Туркия тожикистонликлар учун “ёпилмоқда”
Ҳукумат улар учун визасиз режимни бекор қилди.

Тожикистон фуқаролари энди Туркияга визасиз кира олмайди. Тегишли фармон президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон томонидан имзоланди.
“Тожикистон фуқароларининг Туркияга умумий фуқаролик паспорти орқали кириши бўйича визасиз режимни бекор этишга қарор қилинди”, — дейилади ҳужжатда.
Илгари Тожикистон фуқаролари Туркияга саёҳат мақсади туризм бўлса ва қолиш муддати 90 кундан ошмаса, визасиз бориши мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, апрел ойи бошида Истанбулда Тожикистон фуқароси ва Қирғизистон фуқароси террорчилик актини тайёрлашда гумонланиб қўлга олинган эди.







