Сетора гуруҳи яна ижодга қайтмоқда
Бу ҳақда гуруҳ аъзо Лайло Галиева маълум қилди.

Мусиқий гуруҳ аъзоси Лайло Галиева Инстаграм саҳифаси орқали мухлислар узоқ кутган хушхабар билан бўлишди. Маълум бўлишича, гуруҳ 20 йилдан кейин яна бирлашишга қарор қилган.
Ижтимоий тармоққа жойланган видеода Лайло Галиева, Феруза Латипова ва Камилла Хўжаевани Дубай шаҳрида биргаликда дам олаётганини кўриш мумкин.
"20 йилдан кейин Сетора гуруҳи яна бирга бўлди. Биз бу ерга нафақат дам олиш, балки қалбимизни янги оҳанглар билан тўлдириш учун келганмиз", дея изоҳ видео остига.
Маълумот учун, Сетора гуруҳи 1998 йили дастлаб Сетанҳо номи остида синфдошлар томонидан ташкил этилган. Гуруҳнинг „Сен борсан“, „Оҳим“, „Аждодлар руҳи“, „Эшитмайди“, „Хайр мактабим“ қўшиқлари энг оммабоп хитлар ҳисобланади.







