Ўзбекистон

Бухорода ИИБ ходимини уриб, ҳақоратлаган шахс қамалди

У олдин ҳам 4 марта қамалиб чиққан.

Бухорода ИИБ ходимини уриб, ҳақоратлаган шахс қамалди

Бухоро вилоятида ИИБ ходимини уриб, тепиб, ҳақоратлаган шахс қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, тунги соат 01:20 ларда маҳалладаги кўп қаватли уйларнинг пастки қаватида икки нафар эркак Ш.Ж., А.Л. ҳамда бир нафар аёл М.С.лар жамиятда юриш-туриш қоидаларини унутиб, дастурхон тузаб, калонкада мусиқа эшитиб, маст ҳолда «қий-чув»лашиб, дам олаётган аҳолига ҳалал беришган. Қўни-қўшниларнинг огоҳлантиришларига қарамай, одоб-ахлоққа зид хатти-ҳаракатларда давом этаверишган. 

 

Ички ишлар органларига келиб тушган мурожаат юзасидан ходимлар тезкор ҳаракатга тушишган ва тўрт нафар ИИБ ходимлари воқеа жойига етиб келишган. Спиртли ичимлик истеъмол қилган аёл ички ишлар ходимларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қила бошлаган. Унинг шериклари бўлган эркаклар ҳам ўз хизмат вазифасини бажариб турган ходимларни шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлашган. Уларнинг қонуний талабаларини бажармасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, ўз хизмат вазифаларини бажаришдан воз кечишга ҳамда қонунга хилоф ҳаракатларни содир қилишга мажбур қилган.

 

Ш.Ж. ички ишлар ходимларига ўзларини тинч қўйишни шовқин кўтариб айтган. Шиша идишни қўлига олиб, ерга уриб синдириб, ички ишлар ходимларидан бирига яқинлашган. «Бу ердан йўқолмасаларинг, томиримни кесиб ташлайман, санлар жавоб берасанлар» деб пўписа қилган. Ходим Ш.Ж.ни тинчлантиришга уринган. Шу пайт Ш.Ж. ички ишлар ходимига ташланиб, уни уриб, тепиб, ножўя сўзлар билан ҳақорат қилган. Бу вазиятда бошқа ходимлар спиртли ичимлик таъсирида бўлган фуқарони ушлаб, қўлларига камар тақиб,  уч шахсни ҳушёрхонага олиб кетишган.  Маст ҳолатдаги икки эркак ва аёл тилга олиб бўлмас ҳақоратомуз сўзлар билан бақир-чақир қилишда давом этишдан тўхташмаган.

 

Судда сўроқ қилинган судланувчи Ш.Ж. айбга иқрорлик билдирган ва ўз ҳатти-ҳаракатини мастлик ҳолатида билмаган ҳолда юзага келтирганини билдирган. Бироқ, унинг шахси ўрганилда, 39 йиллик умри давомида Жиноят кодексининг турли моддалари билан турли йилларда 4 маротаба жазо муддатини ўтаб чиққани аниқланган.

 

«Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбланган Ш.Ж.га нисбатан 3 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилди. У тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўтайдиган бўлди»,— деди суд раиси.имини

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Бухорода ИИБ ходимини уриб, ҳақоратлаган шахс қамалди | Zamon.uz