Президент бугун Жиззахга боради
Ташриф доирасида янги корхоналар қурилишига старт берилади.

Бугун, 8 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради.
Давлат раҳбари саноатнинг юқори технологик тармоқлари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган лойиҳалар, маҳаллаларда аҳоли даромадларини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишади.
Янги корхоналар қурилишига старт бериш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини муҳокама қилиш ҳам режалаштирилган.







