Малика Диананинг либослари сотувга чиқарилади
Улар орасида бор-йўғи икки марта кийилганлари бор.

Малика Диананинг либослари ёзда Ирландияда ким ошди савдосига қўйилади, дея хабар бермоқда “Ремблер” нашри.
Ким ошди савдосида, шунингдек, Кетрин Уокернинг юбка костюми ва Филипп Сомервилнинг шляпаси тақдим этилади.
Кўргазмага қўйилган кийимлар орасида малика Диана 1986 йилда икки марта кийган Мюррей Арбеид либоси ҳам бор. Ушбу кийим 200-400 минг долларга баҳоланмоқда.
Шунингдек, Курт Гейгернинг давлат зиёфатига кийиб борган яшил пойабзали ҳам сотувга таклиф этилади.







