Нукусдан Истанбулга тўғридан-тўғри рейслар қўйилмоқда
Илк парвоз эртага амалга оширилади.

17 июндан бошлаб Нукус — Истанбул — Нукус йўналиши бўйича тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қуйилади.
Авиақатновлар йўлга қуйилишидан асосий кўзланган мақсад Қорақалпоғистон Республикасига туристлар оқимини кўпайтириш ва уларга сифатли хизмат кўрсатишдир.
Парвозлар ҳафтанинг ҳар душанба кунига режалаштирилган.







