Ўзбекистон

“Толибон” Ўзбекистон нефтини ортига қайтаргани айтилди

Божхона қўмитаси тармоқларда тарқалган хабарга муносабат билдирди.

“Толибон” Ўзбекистон нефтини ортига қайтаргани айтилди

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда Афғонистон сифати паст бўлгани учун 120 тонна нефть маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборганига доир хабарлар тарқалмоқда. Аммо, бунда воқелик бироз нотўғри талқин қилинмоқда.

 

"Гап шундаки, қайтариб юборилган нефть маҳсулотлари Ўзбекистонга тегишли товар эмас. Аксинча, 2 та цистернага ортилган 120 тонна бензин Афғонистонга Россиядан юборилган ва мамлакатимиз ҳудудидан транзит тарзида ҳаракатланган, холос.

 

Афғонистон томони ушбу ёқилғини қайтариб юборгани сабабли цистерналар 2024 йил 6 апрель куни “Айритом” чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга кириб келган.

 

Шу ўринда оммавий ахборот воситаларидан иккала мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни инобатга олиб, бу каби ахборотларни тарқатишдан олдин синчиклаб ўрганишларини сўраймиз.

 

Божхона қўмитаси Матбуот хизмати божхона органлари фаолиятига доир ахборотларнинг холислиги ва ҳаққонийлигини таъминлашда кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка тайёр эканини маълум қиламиз", — дейилади муносабатда.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

“Толибон” Ўзбекистон нефтини ортига қайтаргани айтилди | Zamon.uz