Самарқанднинг айрим ҳудудларини сув босди
Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Ургут тумани кучли ёмғир сабаб кўчаларда сув дарё бўлиб оқаётгани акс этган видео тарқалди.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, вилоятнинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши натижасида ёмғир сувлари тўпланиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Жумладан, Ургут тумани ҳудудларида қисқа вақт ичида кўп миқдордаги ёмғир ёғиши ва ёмғир сувлари йиғилиб, сув ўтказиш тизимига сиғмасдан тошиб чиқиши ҳолати кузатилган.
Ушбу ҳодисалардан фуқароларнинг жабрланиш ва биноларга талафот этиш ҳолатлари бўйича маълумотлар келиб тушмаган.
Ҳозирда ФВБ, ИИБ, ҳокимлик ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда, дейилади муносабатда.







