Бўстонлиқда Treilblezer ағдарилиб кетди
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Бугун, 21 апрель куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Treilblezer йўл-транспорт ҳодисасига учради.
Ҳолат соат 17:00 ларда Бўстонлиқ тумани Сижжак қишлоғи яқинида юз берган. Тоғли ҳудуднинг автомобиль учун мўлжалланмаган қисмида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи Treilblezer русумли транспорт воситасида ўзининг эҳтиётсизлиги ва йўлни торлигини инобатга олмаганлиги сабабли ағдарилиб кетган.
Ушбу ҳодиса натижасида ҳайдовчи туман марказий шифохонасига олиб борилиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







