Марказий Осиёда сув тақчиллиги муаммоси тобора авж олмоқда. Ўзбекистонда вазият қандай?

Zamon.uz Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Шуҳрат Суюнов билан суҳбат уюштирди.

Марказий Осиёда сув тақчиллиги муаммоси тобора авж олмоқда. Ўзбекистонда вазият қандай?

Ер юзи 2 миллиард атрофидаги аҳоли тоза ичимлик сувига муҳтож. Салкам 2,5 миллиард одам эса санитария талабларига жавоб бермайдиган обиҳаётдан истеъмол қилишга мажбур.

 

Мутахассисларнинг фикрига кўра, 2050 йилга қадар сувга бўлган талаб яна 50 фоизга ошади. Шу рақамларнинг ўзи ҳам табиатнинг бебаҳо неъмати бўлган обиҳаётдан тежамкорона, оқилона фойдаланишга ундайди. Марказий Осиёда сув тақчиллиги муаммоси тобора авж олмоқда. Аммо шунча ҳаракатлар билан ҳам, истаймизми-йўқми, ўтган йиллардаги қурғоқчилик ичимлик суви муаммосидаги асл ҳолатни бизга кўрсатиб қўйди. Кеч англаб етганимиз: "Орол муаммоси" каби, янги муаммо яралмасдан туриб, жойларда ҳамон давом этаётган тоза ичимлик сувига бўлаётган "тажовуз"ларни тўхтатишимиз вақти, аллақачон, келган.

 

Бу йил баҳор ҳар йилгидан кўра ёғингарчиликка бой бўлмоқда. Бунга сўнгги кунларда тоғ ва тоғолди ҳудудларида бўлаётган сел тошқинлари яққол мисол. Хўш, жорий йил Ўзбекистонда қанча сув захираси йиғилди?

 

— Сув масаласи Ўзбекистон учун ҳам долзарб муаммолардан биридир. Чунки сув ресурсларининг 80 фоизи бошқа мамлакатлардан оқиб келади. Бор-йўғи 20 фоизигина Ўзбекистон ҳудудида ҳосил бўлади. Ўтган куз-қиш ва баҳор ойларида ёғингарчилик яхши бўлди. Шунинг ҳисобига, 2024 йилнинг 19 апрель ҳолатига кўра, республикамиздаги сув омборларига жами 10 миллиард 7 миллион куб метр (2023 йилнинг мос даврига нисбатан 12 фоизга кўп) сув ресурслари йиғилди. 1 апрелдан ёзги суғориш мавсуми бошланди. Ҳудудларга белгиланган лимит асосида сув етказиб берилмоқда.

 

— Келаётган ёзда минтақамизда сув муаммолари кузатилиши мумкинми?

 

— Ўзбекистон Амударё ва Сирдарё дарёлари ҳавзасида жойлашган бўлиб, соҳа олимлари ва мутахассислар томонидан 1980 йилларда Ўзбекистоннинг бир йиллик сув истеъмоли 64 миллиард м3 деб ҳисоб-китоб қилинган.

 

Минтақада сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгариши, музликлар ва йирик дарё ҳавзалари, шунингдек, кичик дарё ва сойларда сув сарфининг камайиб бораётгани, трансчегаравий сувдан фойдаланиш муаммолари туфайли республикада ўртача йиллик 51 — 53 миллард куб метр (97,2 фоизи дарё ва сойлардан, 1,9 фоизи коллектор тармоқларидан, 0,9 фоизи ер остидан) сув ресурсларидан фойдаланмоқда. Бу ажратилган сув олиш лимитига нисбатан 20 фоизга қисқарган.

 

Гидрометеорология хизмати агентлиги таҳлилига кўра, Амударё ва Сирдарё ҳавзаларининг кўпчилик дарёларида 2024 йил суғориш мавсумида кутилаётган сув миқдори меъёрга нисбатан Қашқадарё дарёсида 70-80 фоиз, Вахш, Сурхондарё, Зарафшон, Қорадарё, Чирчиқ ва Оҳангаронда 80-90 фоиз, Фарғона водийси шимолидаги дарёлар ва Норин дарёсида 85-95 фоиз, Фарғона водийси жанубидаги дарёларда меъёрдан 95-105 фоиз бўлиши фоиз бўлиши кутилмоқда.

 

Каналларни бетонлаш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, соҳани рақамлаштириш, сувни самарали бошқариш ҳисобига мамлакатимизда ҳар йили 7 миллиард м3 атрофида сув иқтисод қилиняпти. Сув тежамкорлик билан, ҳисоб-китоб асосида етказиб берилаётгани натижасида қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил олиняпти.

 

— Сув танқислигини олдини олиш борасида қандай ишлар олиб борилмоқда?

 

— Сув танқислигига курашиш Ўзбекистон ҳукумати олдидаги энг устувор йўналишлардан. Суғориш тармоқларида сув йўқотишларини камайтириш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан 2024 йил сув хўжалигида “Каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил” деб эълон қилинди. Жорий йилда 5 минг км суғориш тармоқлари, шундан 1,5 минг км магистрал ва хўжаликлараро ҳамда 3,5 минг км ички тармоқларни бетонлаш вазифаси қўйилган.

 

Сўнгги йилларда мамлакатда сувни тежайдиган технологиялар билан қамраб олинган майдонлар 1,3 миллион гектарга етказилди. Шундан томчилатиб суғориш 478 минг гектар, ёмғирлатиб суғориш 55 минг гектар, дискрет усулда суғориш 29 минг гектарни ташкил этади. 700 минг гектардан ортиқ майдон лазерли текисловчи ускуна ёрдамида текисланди.

 

Сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича олдинги йиллардан бошланган ишлар изчил давом эттирилади. Бу йил 500 минг гектар майдонда тежамкор технологияларни жорий этиш, 2030-йилгача суғориладиган 4,3 миллион гектар майдонни ана шундай технологиялар билан тўлиқ қамраб олиш кўзда тутилган.

 

— Берган маълумотларингиз ва суҳбат учун раҳмат.

 

— Саломат бўлинг.

 

Суҳбатдош: Жамшидбек Амиров

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Марказий Осиёда сув тақчиллиги муаммоси тобора авж олмоқда. Ўзбекистонда вазият қандай? | Zamon.uz