Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Мамлакатда янги фирибгарлик ҳолатлари учрамоқда.

Туркиядаги Ўзбекистон консулхонаси фирибгарликнинг янги туридан огоҳлантирмоқда.
Таъкидланишича, қуйидаги фирибгарлик турлари кенг тарқалмоқда:
- онлайн буюртмани бекор қилгандан кейин ўзини адвокат деб суд, карго харажатларини ундиришга уриниш;
- телефонда ўзини полиция ёки махсус кучлар ходими сифатида таништириб, ҳисобингиздан жиноий гуруҳларга пул ўтказилганини айтиб, асл жиноятчини ушлаш учун бошқа ҳисобга пул ўтказишни сўраш.
Фуқаролардан онлайн буюртмани белгиланган тартибда бекор қилиш, телефонда ўзини полициячи деб таништирган шахсларга маълумот бермаслик тавсия қилинади.







