Хоразмда аёл уйига келган меҳмонни ўлдириб қўйди
Шундан сўнг уни ҳовлисига кўмиб юборган.

Хоразмда 38 ёшли аёл уйига чақирган таниши билан жанжаллашиб, уни ўлдирди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Қайд этилишича, 17 апрель куни Урганч шаҳрининг "Ҳамжиҳатлик" маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган аёл ўзига олдиндан таниш бўлган 1975 йилда туғилган аёлни қўнғироқ орқали уйига таклиф қилган. Меҳмондорчилик давомида улар ўртасида пул олди-бердиси бўйича низо келиб чиққан. Оқибатда, мезбон аёл меҳмонни рўмол билан бўйнидан бўғиб ўлдирган, марҳуманинг мурдасини эса уйининг ҳовлисига чуқур кавлаб, кўмиб юборган.
Ҳозирда гумонланувчи қўлга олинган ҳамда ҳодиса юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







