Ангрендаги мактаб “Телефонсиз мактаб” лойиҳасида ютди
Директорга ваъда қилинган 300 млн топширилди.

Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги мактаб "Телефонсиз мактаб" лойиҳасида фаол қатнашгани учун 300 миллион мукофотни қўлга киритди.
Маълумотларга кўра, Ангрендаги 17-умумий ўрта таълим мактабида "Оталар учрашуви" бўлиб ўтган. Учрашувда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, нуронийлар, ўқувчиларнинг оталари, васийлари, педагоглар, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этган.
Қайд этилишича, ушбу мактаб 50 кундан буён янги лойиҳани фаол татбиқ қилиб келмоқда.
Зойир Мирзаев ўз нутқида бугунги кунда дунёда юз бераётган воқеалар, мамлакатда таълим тизимига қаратилаётган эътибор, мактаб ва оила ҳамкорлигининг долзарблиги, фарзанд тарбиясида отанинг ўрнини алоҳида таъкидлаган.







