Ўзбекистон

Энди ҳар шанба “Миллий кино куни” бўлади

Бу бўйича Ренессанс кино уйида анжуман ўтказилди.

Энди ҳар шанба “Миллий кино куни” бўлади

Бугун Ренессанс кино уйида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан "Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз" шиори остида Республикадаги телеканалларда ҳафтанинг бир кунини "Миллий кино куни" сифатида белгилаш ҳамда миллий фильмлар намойишини йўлга қўйиш мақсадида анжуман бўлиб ўтди.

 

Унда Кинематография агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси ҳамда нодавлат телеканаллар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

 

Анжуман давомида Президентнинг “Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони асосида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, миллий маданият ва қадриятларни асраш, келгуси авлодларга бус-бутун етказиш, ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида давлат буюртмасига асосан яратилган миллий фильмлар намойишини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 

Унга кўра, ҳафтанинг ҳар шанба куни "Миллий кино куни" этиб белгиланди. Бу кунда давлат ва нодавлат телеканалларда фақат миллий фильмлар намойиш қилинади.

 

— Бу акциямиз халқимизга манзур бўлади. Чунки биз акция орқали, аввало янги фильмларимиз билан бирга, Ретро фильмларимизни ҳам халқимизга тақдим этамиз. Томошабинларимиз бу фильмларни соғинишган, албатта. Булар хорижий кинофондлардан қайтарилган ўзбек фильмларининг эталон нусхаларидир. Яна шунга аминмизки, Президентимизнинг бу ташаббуси билан томошабинларда ўзбек фильмларига нисбатан қизиқиш янада ортади, – деди Кинематография агентлиги директори.

 

Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси раиси Шерзодхон Қудратхўжа ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасановлар ҳам мазкур акцияни қўллаб-қувватлаб, ўз фикрларини билдирди. Анжуман сўнггида, Кинематография агентлиги директори ушбу қувончли келишув билан барчани табриклади.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Энди ҳар шанба “Миллий кино куни” бўлади | Zamon.uz