Cаломатлик

Семизликдан қутулмоқчимисиз?

Унда соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасига амал қилинг.

Семизликдан қутулмоқчимисиз?

Кам ҳаракатлик, генетик омиллар, эндокрин касалликлар, нотўғри овқатланиш ёки психологик бузилишлар ҳамда стрессларга берилувчанлик сабабли сўнгги йилларда дунё миқёсида ортиқча вазн ва семизлик жиддий муаммога айланди.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг статистик маълумотларига кўра, юрак қон-томир касалликлари ер юзида ўлимнинг асосий сабабчиси бўлиб, айнан семизлик унинг ривожланишига олиб келади.

 

Хўш, бу муаммонинг олдини олиш учун нима қилиш лозим?

 

Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова соғлом овқатланишнинг муҳим қоидалари ҳақида айтиб ўтди.

 

✅ 1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт:

 

Нонушта;

 

Тушлик;

 

Кечки овқат.

 

Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқатдан аввал 1 стакан сув ичиш лозим.

 

✅ 2-қоида.

 

Сув ичгандан сўнг ва асосий овқатдан аввал хом сабзавотлар (помидор, бодиринг, карам, редиска, булғор қалампири, қизил сабзи, турп, салат барги ва бошқа кўкатлар)ни алоҳида ёки салат кўринишида истеъмол қилинг. Салатга уйда тайёрланган майонез, қатиқ/шўр бўлмаган сузма ёки зайтун, кунгабоқар мойи ва лимон шарбати қўшиш мумкин.

 

✅ 3-қоида.

 

Асосий овқатдан сўнг 2 соат оралиғида 30 дақиқагача жисмоний юклама (1 сонияда 2 қадам ташлаб пиёда юриш ёки велосипед ҳайдаш ёки шунга ўхшаш жисмоний фаоллик) бўлиши шарт.

 

✅ 4-қоида.

 

Ҳўл меваларни куннинг биринчи ярмида асосий овқатдан 2 соат кейин истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.

 

✅ 5-қоида.

 

Агарда уйқуга кетишдан аввал қорин очса, сувда қайнатилган 2 та тухум оқи ёки 50-100 грамм атрофида оқ гўшт (товуқ, курка тўш гўштлари) ёки ярим стакан ёғсиз қатиқ/кефир истеъмол қилиш мумкин. 

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Семизликдан қутулмоқчимисиз? | Zamon.uz