Ўзбекистон

Тошкент аэропортида янги юк терминали қурилади

Бу йил тахминан 67 минг тонна юк ва почта жўнатмалари кутилмоқда.

Тошкент аэропортида янги юк терминали қурилади

«Тошкент» халқаро аэропортида йилига қарийб 120 минг тонна юк ўтказиш қувватига эга янги мажмуа 5,2 гектар майдонда жойлаштирилади. Айни пайтда қурилиши икки босқичда амалга ошириладиган юк терминалини лойиҳалаш ишлари якунланди.

 

Биринчи босқичда жорий йил охирига қадар умумий майдони 8 минг кв.М бўлган янги юк терминали, жумладан маълум бир ҳарорат режимини сақлашни талаб қиладиган юклар учун 500 кв.М майдонда музлаткич камералари фойдаланишга топширилади. Шунингдек, импорт/экспорт қилувчи компаниялар ходимлари ва вакиллари учун майдони 3000 кв.М бўлган янги маъмурий бино қурилади. Иккинчи босқичда 2025 йил охирига қадар 12 минг кв.М майдонга эга янги юк омборини қуриш ва фойдаланишга топшириш, шу жумладан умумий майдони 1000 kv.m. бўлган ҳар хил ҳарорат шароитларига эга янги замонавий совитиш ва музлатиш хоналарини қуриш режалаштирилган.

 

“Ҳозирда 1994-2000 йилларда қурилган юк терминали умумий майдони 3 гектарга яқин бўлган 20 га яқин эскирган кичик ва ўрта омбор ва маъмурий бинолардан иборат. Юк терминалининг ўтказиш қуввати ҳозирда йилига 30 минг тоннани ташкил этади. Бироқ 2024 йилда тахминан 67 минг тонна юк ва почта жўнатмалари кутилмоқда. Буларнинг барчаси юк терминалини кенгайтириш ва модернизация қилиш заруратидан далолат беради. Янги терминал замонавий ускуналар билан жиҳозланади, бу эса юкларга ишлов бериш вақтини қисқартиради ва ҳаво ташувчиларга умумеътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ сифатли хизмат кўрсатишни таъминлайди”, — дея таъкидлади "Узбекистан Аирпортс Сарго" МЧЖ масъул ходими.

 

Янги иншоот қурилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги “Фуқаролик авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5100-сон қарорининг тегишли банди ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Тошкент аэропортида янги юк терминали қурилади | Zamon.uz