Тошкентда 2 та машина аварияга учради
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Кеча, 26 апрель куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Ҳолат соат 21:00 ларда Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида содир бўлган. Унда 1966 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Lacetti ва 2001 йилда туғилган C.Э. бошқарувида бўлган Spark ўзаро тўқнашиб кетган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







