Тошкентдаги мактаб бассейнида юрист вафот этди
У Яккасарой туман ҳокимлигида ишлаган.

Тошкент шаҳри Яккасарой тумани ҳокимлиги юрисконсульти Нодир Акбаров мактаб бассейнида вафот этди.
Маълумотларга кўра, ҳокимлик ходимлари учун 18 апрель куни зиёфат тадбири ўтказилган. Унда спиртли ичимликлар ҳам истеъмол қилинган бўлиши мумкин.
Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳам бу маълумотни тасдиқлаб, 2024 йил 18 апрель куни, соат 15:30 лар атрофида 1970 йилда туғилган эркак (Яккасарой тумани ҳокимлиги ҳуқуқшуноси) туманда жойлашган мактабдаги бассейнда чўмилганда аҳволи ёмонлашиб, вафот этганини маълум қилган.
Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







