Сурхондарёда ўрик пишди
Ҳозирда ҳосилни йиғиб олишга жадал киришган.

Сурхондарё вилояти Термиз туманида ““SPN HUMAGRO” МЧЖ боғларида ўрик ғарқ пишган. Ҳосилни йиғиб олишга жадал киришган боғбонлар халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган дармондорига бой неъматни Россияга экспорт қилишга ҳам киришдилар.
Ҳозирда 600 нафар мавсумий ва 16 нафар доимий ишчи ўрни яратилган корхонада ҳосилни йиғиштириш, саралаш ва қадоқлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Кўчатлар 3-4 йиллик бўлгани сабаб, гектаридан қарийб 25 тоннадан ҳосил олинмоқда.
Тадбиркорнинг сўзларига кўра, келгусида 80-100 тоннагача ҳосил олиш режалаштирилган бўлиб, биргина жорий йил мавсум давомида ўрикнинг ўзидан қарийб 1500 тонна атрофида ҳосил олиш ва чет давлатларга экспорт қилиш кўзда тутилган.







