Тошкентда 1 ёшли болани дарахт босиб қолди
Ҳолат юзасидан БП маълумот берди.

Бугун, 3 май куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида дарахт ағдарилиши натижасида 1 ёшли бола вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Аниқланишича, М.Е. томонидан болалар аравачасида (коляска) воқеа жойидан олиб кетилаётган 2023 йилда туғилган П.А. дарахт босиб қолиши натижасида ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







