Тошкент кўчаларида робокоп пайдо бўлди
У ҳуқуқбузарликларни қайд этиб боради.

Роботнинг исми Нозир бўлиб, унинг асосий вазифаси аҳоли турар жойларида профилактика инспекторига ёрдам беришдир.
Робот ҳуқуқбузарликларни камерага ёзиб олиб фото ва видео маълумотларни профилактика инспекторларига жўнатади.
Робот GPS ёрдамида бошқарилади, ҳамда 180 ва 360 даража айланадиган юқори аниқликдаги камералар билан жиҳозланган. Ёниб ўчувчи маёқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида огоҳлантириш учун мўлжалланган. Робот ҳозирча синов босқичида.







