Тошкентда Damas ағдарилиб кетди
Ҳолат бўйича ЙҲХБ маълумот берди.

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Дамас йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда шаҳар ЙҲХБ маълум қилди.
Ҳодиса 29 апрель 11.30 ларда Яшнобод тумани КХАЙ кўчасида юз берган. 1993 йилда туғилган ҳайдовчи ўз бошқарувида бўлган Дамас русумли автомашинасини бошқариб келаётиб руль бошқарувини йўқотган ва транспорт воситаси йўлнинг қарама қарши қисмига чиқиб кетиб ағдарилган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда йўл транспорт ҳодисаси расмийлаштирилган.







