Фарғонада қалбаки “права” ясовчилар ушланди
Ҳозирда уларга нисбатан жиноий иш очилган.

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси ясаб берган шахслар ушланди.
Ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.М. ва бошқалар фуқаро Ў.Т.нинг ишончига кириб, унга ҳеч қандай имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришларини айтиб, эвазига 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, унинг номига “B.” тоифадаги қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномасини ясаб берганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







