Оригинал “Лоробен” дорисини қалбакисидан қандай фарқлаш мумкин?
Компания унинг алоҳида белгиларини маълум қилди.

Аввалроқ “Лоробен” дори воситасининг қалбаки нусхасини ишлаб чиқарган ҳуқуқбузар жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берилганди.
Ушбу бренд ишлаб чиқарувчилари оригинал дорини контрафакт маҳсулотдан фарқлаш бўйича бир нечта тавсиялар эълон қилди.
Оригинал маҳсулотнинг алоҳида белгилари:
1. Оригинал қадоқда компаниянинг “Асфарма” логотипи мавжуд;
2. Оригинал қадоқ маркировкаланган, яъни ҚР-коди мавжуд;
3. Оригинал қадоқдаги маҳсулотнинг ҳақиқий номи - ЛОРОБEН;
4. Оригинал қадоқнинг ташқи кўриниши суратда кўрсатилган.
Агар юқоридаги алоҳида белгилар мавжуд бўлса, маҳсулот бренд ҳисобланади.







