Тошкентда Ботир Зокиров ҳайкали ўрнатилди
Унинг очилиш маросимида Президент қатнашади.

Бугун, 16 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этади, маданият ва санъат соҳасидаги янги маскан ва лойиҳалар билан танишади.
Эслатиб ўтамиз, уч йил муқаддам президент ўрнатилажак ҳайкал эскизлари билан танишганди.







