Португалия осмонидан космик жисм учиб ўтди
У осмонни ёриштириб юборган.

Куни кеча Португалия осмонидан кўк рангдаги метеорит учиб ўтди. У шу даражада яқин учганки, атрофни ёритиб юборган ва одамлар уни бемалол кўра олишган.
Космик жисм ер юзасига етиб келганми ёки атмосферада ёниб кетганми — ҳозирча номаълум. Фавқулодда хизматлар унинг қаерга қулагани ҳақида кўплаб хабарлар олган. Бундан ташқари, эълон қилинган нуқталар орасидаги масофа 300 километрдан ошади. Аммо ҳақиқий далил йўқ.
Метеоритни кўпчилик илмий-фантастик фильмлардаги саҳналар билан, хусусан, трансформатор киносидаги ҳолатга қиёслаган.







